Жамият
Ўзгидромет 11-15 март кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Хабарга кўра, бугун ҳарорат +20 градусгача кўтарилиши мумкин.
Эртага, 12 март куни республиканинг кўп вилоятларида ёмғир ёғади. Айнан шу кундан бошлаб ҳарорат туша бошлайди.
13-14 март кунлари ҳам ёмғир ёғади ва бу республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб кузатилиши мумкин.
14 март куни республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғиши кучаяди ва айрим жойларда қорга айланиш эҳтимоли бор. Шу санадан ҳарорат кечаси 0 – +5 даража илиққача, кундузи +3 – +8 даража илиққача пасаяди.
14 март куни пойтахтда ҳам қор ёғиши мумкин.
15 март куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +6 – +11 даража илиқ бўлади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77738
Жамият
56717
Жамият
55938
Жамият
50989
Жамият
//
Изоҳ йўқ