Жамият
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 2023 йил 10 октябрдаги ижро варақасига асосан, мол-мулкини қарздор М. Абдуллаевдан ундирувчи М. Шукурова фойдасига олиб бериш белгиланган. Бу ҳақида Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси хабар берди.
Хабарга кўра, ушбу ижро ҳужжати 2024 йил 10 январь куни Бюронинг Қамаши туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Бошида қарздор, яъни куёв огоҳлантирилган, аммо М. Абдуллаев ижро ҳужжати талабларини бажармаган. Қуда томоннинг сепни ихтиёрий равишда беришни хоҳламагани сабабли жорий йилнинг 16 февраль куни мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган.
Натижада, МИБ ходимлари ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг яшаш хонадонига борган ва мол-мулклар тегишли тартибда холислар иштирокида текширилиб, ундирувчига олиб берилган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ