Жамият
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Қорақамиш коллекторидаги сув оқ рангда оқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ўрганиш ишларини олиб борган.
Маълум бўлишича, қурилиш материали(яъни, суюқ «шпаклёвка»)ни тўкиш ҳолати жорий йил 4 март куни содир бўлган. Унда номаълум юк машинаси чиқиндини оқиб турган сувга тўкиб кетган.
.jpg)
.jpg)
Суриштирув жараёнида юк автомобили ҳайдовчиси топилган. Қурилиш материалини Қорақамиш коллекторига ўзбошимчалик билан, қонунга хилоф тарзда оқизганлиги учун унга нисбатан давлат инспектори томонидан МЖтКнинг 91-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг ўн баробари (3 млн. 400 минг сўм) миқдорида жарима белгиланган.
Шунингдек, суриштирув давомида ифлослантирилган Қорақамиш коллекторидан экологик лаборатория учун таҳлил намуналар олинган бўлиб, бугунги кунда мутахассислар томонидан текширувлар ўтказилмоқда. Хабарда текширув ишларининг якуний натижалари бўйича табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, қоплама тўловлари ундирилиши ҳам айтилган.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Маданият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ