Жамият
Жорий йилнинг 4 мартида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ВМҚ-110-сонли қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:
- биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;
- иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.
Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди. Бу ҳақида Норма хабар берди.
Маълумот учун, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа учун аризани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали топшириш мумкин.
«Ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 4-илова – «Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти»га киритилмоқда», – дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, «суюнчи пули» Ўзбекистон ҳудудида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида берилади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77665
Жамият
56686
Жамият
55906
Жамият
50959
Жамият
//
Изоҳ йўқ