Жамият
«Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги Президенти қарори имзоланди.
Ҳужжатга кўра, Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, диний-маърифий, маданий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида бир қатор ишлар бажарилиши белгиланди.
Жумладан, ҳудудларда ушбу муборак ой миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказилади.
Шунингдек, қарорда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор бериш мақсад қилинган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилган.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Маданият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ