16-18 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Сақлаш
22:33 / 07.03.2024 2104 0

2024 йил 16-18 март кунлари «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

 

Хабарга кўра, ҳашар доирасида «Маҳалламга 10 туп дарахт — менинг туҳфам» шиори остида барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда иқлим шароитига мос ҳамда суғориш тизимини ҳисобга олган ҳолда дарахт кўчатлари экилади.

 

Умумҳашар кунлари бир қанча тадбирлар амалга оширилади:

 

Жумладан, аҳоли пунктларида қаровсиз қолган дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш ҳамда боғларни кўкаламзорлаштириш, ушбу ҳудудларда дарахтлар экиш, сақлаш ва парвариш қилиш ишларига аҳолининг банд бўлмаган қатлами ихтиёрийлик асосида жалб қилинади.

 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, айниқса, эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилади.

 

Маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли турар жойлар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончалари тартибга келтирилади.

 

Хабарда ёзилишича, автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаёти ёки соғлигига хавф туғилиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан тадбирлар ва бошқа ишларни амалга ошириш мумкин эмас.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//