Раҳбар аёллар ТОП-40 рейтинги эълон қилинди

Сақлаш
19:56 / 07.03.2024 2055 0

«Юксалиш» ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда бошқарув тизимидаги раҳбар аёлларнинг ТОП-40 рейтингини янгилади.

 

Маълум бўлишича, кучли қирқталик рўйхатни шакллантиришда экспертлар томонидан 300 нафардан ортиқ номзод фаолияти таҳлил қилинган.

 

 

Таҳлилчилар номзодлар меҳнат қилаётган ташкилотларнинг мамлакат сиёсий кун тартибини шакллантиришдаги, тармоқларда ўзгаришларни амалга оширишдаги институционал таъсир даражаси, фуқаролик жамиятидаги ўрнини инобатга олган.

 

Рейтингга кирган аёллар турли соҳаларда фаолият юритади, жумладан, Президент Администрацияси тизимида – 4 нафар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида – 4 нафар, Сенатда – 6 нафар, Вазирлар Маҳкамасида – 3 нафар, қўмиталар, идоралар ва марказларда – 11 нафар, сиёсий партиялар ва прокуратура органларида ҳар бирида биттадан, таълим соҳасида – 5 нафар, молия соҳасида – 3 нафар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида – 2 нафардан вакил.

 

Маълумот учун, рейтингдаги раҳбар аёлларнинг 6 нафари ўтган бир йил мобайнида мансаб пиллапояларидан кўтарилиб, юқори лавозимларга тайинланган.

 

Маълумотларга кўра, ҳозирда республикамиз сиёсий партияларидаги хотин-қизларнинг улуши 47 фоизга, олий таълимда 48 фоизга, тадбиркорлик фаолиятида эса 37 фоизга етган.

 

2 мингга яқин давлат ва жамоат ташкилотларига аёллар раҳбарлик қилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//