Нодирбек Абдусатторов муддатидан олдин чемпион бўлди

Сақлаш
15:19 / 07.03.2024 2015 0

Чехия пойтахти Прага шаҳрида ўтказилаётган «Prague International Chess Festival» турнирида ёш шахматчимиз муддатидан олдин ғолибликка эришди.

 

 

 

27 февраль куни бошланган мусобақанинг якунланиш куни бугун, 7 март куни бўлиб ўтади. Гарчи бу охирги тур бўлсада, Абдусатторов 6 очко билан ўзгармас ўринга жойлашган. Ундан кейинги ўринда турган шахматчилар Нгуен, Магҳсоодлоо ва Праггнанандҳада 4,5 очкодан бор ва улар гарчи охирги турда рақамларини мағлуб қилса ҳам, 5,5 очко билан ҳамюртимизга ета олмайди. Сўнги турдаги ўйин ҳам Нодирбекка дунё рейтинги учун қимматли очколарни тақдим этади.

 

Бундан ташқари, ҳозирда онлайн жадвалда ёш гроссмейстеримиз дунёнинг 4-рақамли шахматчиси бўлиб турибди. У бунда амалдаги жаҳон чемпиони хитойлик Динг Лиренни ҳам ортда қолдирган. Ҳозирда Нодирбекнинг дунё рейтингидаги умумий очкоси 2765,5 га етган.

 

 

Маълумот учун, олдинроқ ҳамюртимиз дунё рейтингида 6 поғона юқорилагани ҳақида хабар қилган эдик.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//