Жамият
Республикамиздаги умумтаълим мактабларининг 98 фоизида компьютер синфлари бор. Қишлоқларда жойлашган мактабларнинг ҳам 98,5 фоизи компьютер синфларига эга, аммо ўқувчиларнинг сонига олганда, мактабдаги компьютерларнинг сони жуда кам.
Масалан, умумтаълим мактабларидаги ҳар бир ўқувчига 0,03 та компьютер тўғри келади, қишлоқ жойларда эса ушбу кўрсаткич 0,04 га тенг.
Буни содда қилиб айтганда, 1 та компьютердан тахминан 33 нафар ўқувчи фойдаланиши керак. Қишлоқларда эса ҳар 24 та ўқувчи учун 1 та компьютер.
Агар буни бошқа давлатларга солиштирсак, бизда сезиларли даражада кам. Айтайлик, Қозоғистон. Бу давлатда ҳар 3 нафар ўқувчига 2 тадан компьютер тегади. Озарбойжон ва Беларусда ҳар 2 нафар ўқувчига 1 та, элатдошимиз Туркияда эса ҳар 4 нафар ўқувчига 1 та компьютер тўғри келади.
Интернет тармоғига уланишда ҳам орқадамиз. Масалан, бизда компьютерларнинг 71,6 фоизи интернет тармоғига уланган, қишлоқ жойларда эса 69,4 фоизи. Хориж давлатлари – Туркияда 92 фоиз, Озарбойжонда 80 фоиз, Беларусда 85 фоиз мактаб компьютери интернет тармоғига уланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56761
Жамият
55992
Жамият
51048
Жамият
//
Изоҳ йўқ