Республика бўйича 1 600 дан зиёд мактаб таъмирга муҳтожлиги айтилди

Сақлаш
21:52 / 06.03.2024 2113 0

Республикада фаолият юритаётган умумтаълим мактабларининг 15,9 фоизи (1658 та) капитал таъмирга муҳтож. Бу ҳақида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти маълум қилди.

 

Маълум бўлишича, уларнинг 63 фоизи қишлоқ ҳудудларида фолият юритади.

 

Бундай таъмирталаб мактаблар Бухоро вилоятидан бошқа барча ҳудудлардан топилади. Ушбу мактабларнинг катта қисми Тошкент (219 та), Сурхондарё (209 та) ва Қашқадарё (204 та) вилоятларида учрайди.

 

Мактабларнинг 4,3 фоизи (451 та) ачинарли ҳолатда ва уларнинг ҳам катта қисми, яъни 60,7 фоизи қишлоқ жойларга тўғри келади. Авария ҳолатидаги мактабларнинг асосий қисми эса Қашқадарё (101 та) вилоятида жойлашган.

 

Маълумот учун, 2022-2023 ўқув йилидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 10 522 та умумтаълим мактаби фаолият юритади ва уларнинг 194 таси хусусийдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//