Жамият
Аниқланишича, воқеа кеча, 5 март куни Марғилон шаҳар 29-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган. Ўша куни мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси, 2000 йилда туғилган М.Э. ўқув жараёнинг 6-соатини 5-«Д» синфига ўтаётганда шу синфда ўқийдиган У.Ж. (2012 йилда туғилган) ҳожатга чиқиб келишни сўраган. Ўқитувчи эса рухсат бермаган.
Бола зарурат юзасидан синфдан ташқарига чиққан. Кейин бироз ўтиб яна дарсга қайтиб кирган.
У.Ж.нинг рухсатсиз ташқарига чиққани ва дарсда гаплашиб ўтирганидан жаҳли чиққан ўқитувчи ўз қўл телефонини ўқувчига қарата отган.
Қўл телефони У.Ж.нинг бошига келиб теккан ва натижада, унинг боши ёрилган.
Ўқувчига мактаб ҳамшираси томонидан биринчи ёрдам кўрсатилиб, боши боғланган. Уйга шу ҳолатда борган вақтида боланинг онаси У.Г. жароҳатдан хабар топиб, уни шифохонага олиб борган ва болага зарурий тиббий муолажалар кўрсатилган.
Ҳозирда ўқитувчининг ҳаракати юзасидан туман ИИБ терговга қадар текширув олиб бормоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилиши айтилади.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ