Шавкат Мирзиёев Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар маркази фаолияти билан танишди

Сақлаш
15:52 / 06.03.2024 2103 0

Президент 5 март куни Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар марказини кўздан кечирди.

 

 

 

5 та қаватида савдо дўконлари, ресторан ва кафелар, кўнгилочар ўйинлар ва спорт майдонлари жойлашган мажмуа кўп функцияли бўлиб, замонавий тижорат ва хизмат турларини қамраб олган. 2 қаватли ер ости автотураргоҳи ҳам бор.

 

Шунингдек, болалар ва катталар учун ёпиқ ўйингоҳлар ташкил этилган бўлиб, 14 та кинотеатр ҳам мавжуд.

 

Умуман олганда, мажмуада харид қилиш, дам олиш, спорт билан шуғулланиб, вақтни чоғ ўтказиш учун барча шароитлар яратилган.

 

 

3 мингдан зиёд кишини иш билан таъминлай оладиган Mall бир кунда 60 минг кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга.

 

 

Шу билан бирга, тез орада кўнгилочар марказнинг бир қисми бўлган 5 юлдузли меҳмонхона фаолияти ҳам йўлга қўйилади.

 

Бир вақтнинг ўзида 500 кишига хизмат кўрсатиши кутилаётган 31 қаватли ушбу меҳмонхонада юқори мартабали меҳмонлар учун шароитлар ва 273 та стандарт хоналар ташкил этилади.

 

Қўшимчасига, бу ерда катта ва кичик конференция заллари, очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзалари, ресторан ва кафетерия хизмат кўрсатади.

 

Бинода замон талабига мос «Ақлли уй» тизими ҳамда тезюрар лифтлар ўрнатилган.

 

 

Май ойида ишга туширилиши режалаштирилган меҳмонхона ҳисобидан яна 500 киши доимий иш ўрнига эга бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//