Жамият
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳридаги 9т-сонли автобус чиптачиси, 1996 йилда туғилган И.А. йўловчи аёлга бир неча маротаба шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган гапларни айтган. Аёл оиласи борлигини билдирса ҳам, йигит бирга жинсий алоқада бўлишни таклиф қилган.
4 март куни бўлиб ўтган суд мажлисида аёл И.А.га нисбатан қонуний жазо беришни талаб қилган.
Автобус чиптачиси ҳам юқорида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатига тўлиқ иқрорлиги, қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, енгиллик беришларини сўраган.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида юқоридагиларни инобатга олган ҳолда автобус чиптачисига суд ҳукми ўқилди.
Ҳукмга кўра, И.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисмида (Шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилган ва унга шу моддага асосан 3 (уч) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ