Жамият
Қамоқхонада вафот этган Баҳромжон Ҳайдаровнинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча очиқланмади.
2019 йилнинг октябрь ойидан Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланган Ҳайдаров 2022 йилнинг июнь ойида жиноят ишида айбланиб, процессуал тартибда ушланган.
Шунингдек, у 2022 йилнинг 28 май кунида депутат дахлсизлиги ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинган эди. Бунга эса ҳоким сифатида ноқонуний ер ажратиш билан боғлиқ қонунбузарликларга аралашиб, давлат манфаатларига 1,7 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтиргани сабаб бўлган.
2022 йилнинг май ойи охирида эса Ҳайдаров олдинги лавозимида шериклари билан бюджет маблағларини талон-торож қилгани ошкор бўлди.
Хабарда келтирилишича, марҳум вилоят молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган вақтда шериклари билан 48 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган. Тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилинган ва уларнинг 32 нафари қамоққа олинган.
2022 йил 26 декабрь куни Фарғона вилоят суди биносида Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров ва унинг 45 нафар шерикларига оид жиноят иши кўриб чиқилган ва унда собиқ ҳокимга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.
Маълумот учун, Баҳромжон Ҳайдаров 1972 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятида туғилган. 1995 йил Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институтини, 1998 йил Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган.
1994 йилда Андижон вилояти ҳокимлиги молия бошқармасида иш бошлаган Баҳромжон Ҳайдаров 2017-2019 йилларда бошқарма бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ