Жамият
Ўзбекистонда жорий йил якунига қадар 100 мингдан зиёд юқори синф ўқитувчиларининг малакаси янги методикалар бўйича оширилади. Бу ҳақда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бўлим бошлиғи Шавкат Хўжақулов маълум қилди.
Келтирилишича, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташаббуси билан жорий йилнинг январь ойидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари педагоглари учун методик марафонлар ўтказиш йўлга қўйилди. 4–10 январь кунлари ўтказилган дастлабки марафонда ҳудудлардан жами 15 000 нафарга яқин педагог иштирок этди.
Марафон давомида марказ мутахассислари ва тренер ўқитувчилар томонидан математик, табиий-илмий, ўқиш саводхонлиги каби йўналишлар бўйича 30 тадан ортиқ вебинар ўтиб берилди. Шу жумладан, бу каби марафонлар 26 январь куни қорақалпоғистонлик ўқитувчилар учун қорақалпоқ тилида ҳам ташкил этилди.
Навбатдаги методик марафонлар баҳорги таътил вақтларида ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, педагогик маҳорат ва таълим технологиялари (Пҳет, Каҳоот, Неарпод) бўйича ўқув-услубий қўлланма тайёрланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77901
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ