Жамият
Ўрганишлардан маълум бўлдики, ҳолат 2024 йил 5 февраль куни Юқори Чирчиқ туманидаги Янгибозор қўрғонидан бошланган. 12 ёшли қиз мактабдан чиқиб кетаётиб, манзилига етиб олиш учун машина тўхтатган. Шу вақтда 1965 йилда туғилган А.Н. ўзининг бошқарувидаги машинасини тўхтатиб, қизни уйига олиб бориб қўйишини айтган. Йўлда кетиш жараёнида қизнинг телефон рақамини олган А.Н. февраль ойининг турли кунларида қизга шаъни ва қадр қимматини камситувчи сўзлардан иборат СМС хабарлар ёзиб, шаҳвоний шилқимлик қилиб келган.
Қизнинг отаси бундан хабар топиб, ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Ҳолат ўрганилган ва А.Н. га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Суд жараёнида айбланувчи ҳам ушбу ҳаракатларни содир этганини тан олган. Ёмон нияти бўлмаганини айтар экан қилмишидан пушаймон эканини билдириб, енгиллик беришларини сўраган.
1 март куни Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туман судида ўқилган ҳукмга кўра, судланувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисмида (Шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Жазо ўталганидан сўнг эса А.Н.дан Тошкент вилоят ИИББ Маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш махсус қабулхонаси фойдасига сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида, яъни 51 минг сўмдан 5 кун, жами 255 минг сўм сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилиши белгиланди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ