Ўзбек банкларининг ижтимоий тармоқда давлат тилига муносабати танқид қилинди

Сақлаш
21:42 / 04.03.2024 971 0

Маркетолог Дилноза Тўраева ўзининг Facebook(Meta) саҳифаси орқали жойлаган постида Instagram'да айрим Ўзбекистон банкларининг манзили ва яна бошқа қўшимча маълумотларнинг фақат рус тилида ёзилганини танқид қилди.

 

«Кеча банкларимизни кўриб чиқиб, булар фақат русларга хизмат кўрсатса керак деб қолдим. Балки аҳолининг 80% дан кўпи ўзбеклар, улар жуда катта «эътибор» кўрсатадиган аҳоли 10% га бормаслигини билишмас деган яхши гумонда бўлдим», – дейилади постда.

 

 

 

 

Шунингдек, тармоқ фаоллари ҳам постга ўз изоҳларини ёзиб қолдиришган. Жумладан, Обиджон Латипов бунда ўзимиз айбдор эканлигимизни билдирган. У «бизда ғурур йўқлигини, ўзбек тилида ёзишини талаб қилмаслигимизни» таъкидлаган. Яна бир фойдаланувчи Моҳларой Каримова эса «рус тилини билмасангиз банкка қоровул сифатида ҳам ишга олишмаслигини» киноя қилган.

 

Аслида фикрлар хилма-хил. Унда турлича қарашларни топиш мумкин. Масалан, Элёр Алимов тармоқ саҳифаларини юритувчи сифатида асосан рус тилини биладиганлар қабул қилинганини сабаб қилиб кўрсатган. «Ўзбеклар Инстаграмъни билмайдими?» деган саволга эса «билишади, лекин маъмурият учун асосий тил рус тили бўлса керакда», деб жавоб берган.

 

Бошқа бир фойдаланувчи эса «катта вакансиялар фақат рус тилини биладиган ходим сўраш»ини эслатиб ўтган.

 

Маълумот учун, олдинроқ ўзбекистонликлар банкларда тобора кўпроқ пул сақлаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//