Ноқонуний йўллар билан АҚШга борган 74 нафар ўзбекистонлик ортга қайтарилди

Сақлаш
17:11 / 04.03.2024 991 0

Аниқланишича, улар қўшни давлатлар орқали АҚШ чегарасини кесиб ўтган.

 

Уларнинг кўпчилиги Мексика орқали кирганлиги айтилмоқда.

 

«Июль ойида кетгандим. Бордик. Ўйлаганимиздек эмас экан. Йўл қийин. Америкада ҳам вазият оғир. Бормасликни маслаҳат бераман. Ким агар бормоқчи бўлса, бу фикридан қайтса, яхши бўларди. 15 минг доллар кетди. Етиб боришимга бир ойлар вақт кетди. Мексика ҳам жуда хавфли экан. Қийин йўллари. 4-5 соатлаб пиёда юрилади. Осон ўтиб кетаман деб ўйлагандим. Менга шунақа дейишганди. «Келасан, ўтиб кетасан, бўлди, Америкага кириб кетасан» дейишганди. Ота-онанинг олдида ўтирганга етмайди ҳеч нима. Ватанга етмайди. У ерда бари бир биз бегонамиз. «Ўз уйинг – ўлан тўшагинг» дейишади. Уйида ўтиргани тинч», – дейди «6 минг доллар оласан» деган ёлғонларга алданиб кетганлардан бири.

 

Яна бир ортга қайтган фуқаро эса 7 ой Америка қамоқхонасида ётгани маълум бўлди. Энди эса Ватанига, оиласи бағрига қайтганидан хурсанд. «Америкада топган энг яхши нарсангиз нима?» деган саволга у: «Дарс», – дея жавоб берган.

 

Унинг айтишича, қамоқхонада 2 йиллаб ўтирганлар бор. Касаллик орттириб келиш мумкин.

 

Қамоқда ўтирганлар ичида аёллар ҳам борлиги эса ачинарли.

 

Маълумот учун, 2023 йилнинг 20 декабрида ҳам АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//