Жамият
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан GRACE дастурини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича 2024-2027 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» тасдиқланди ва ижрога қаратилди.
Ушбу «Йўл харита»си доирасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик-идоралар ҳамкорлигида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади.
Жумладан, мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида:
✔️ «Ўқувчи ёшлар ҳалоллик тарафдори» 10 кунлиги ва «Ҳалоллик» тўгараклари тизимли равишда йўлга қўйилади.
✔️«Профилактика кунлари» ва «Синф соат»лари доирасида «Ҳалоллик қадриятлари», «Тўғрилик, меҳнатсеварлик хотиржам ҳаёт асоси» мавзуларида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилади.
Касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларида:
✔️ «ОТМ–вилоят–республика» тизими асосида билимлар беллашуви ташкил этилади.
✔️ «Аксилкоррупция коворкинг» марказлари фаолияти йўлга қўйилади.
✔️ «9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» муносабати билан барча олий таълим муассасаларида «Ёшлар коррупцияга йўқ дейди!» мавзусида энг яхши расмлар танлови, ОТМларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида #Стоп_коррупция хештеги остида челленж, ота-оналар ўртасида «Истеъмолчиларнинг таълим хизматлари сифатидан қаноатланганлиги» мавзуси бўйича социологик сўровнома ўтказилади.
Шунингдек, ихтисослашган таълим муассасаларида коррупцияга қарши таълим ва тадқиқот, ёшларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ва уларнинг фаоллигини ошириш йўналишларида ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади.
«Мазкур «Йўл харитаси»нинг ижроси доирасида 18-22 март кунлари ўтказиладиган «Халқаро аксилкоррупция мактаби» тренингларига Ўзбекистон ёшларининг иштирок этиши режалаштирилмоқда», – дейилади хабарда.
*GRACE – БМТнинг Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш глобал ресурси
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ