Жамият
Президент Хоразм вилоятида ўтказилаётган йиғилишда қиймати 10 млрд доллардан зиёд йирик газ-кимё мажмуаси лойиҳасини барпо қилиш бўйича дунёнинг шу соҳада энг илғор компаниялари билан музокара бошланганини маълум қилди.
Таъкидланишича, агар бу лойиҳа ишга тушса, 3 мингта иш ўрни яратилади ва йилига 2,4 млн тонна юқори қўшилган қийматли полимерлар ишлаб чиқарилади.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев йиғилишда муҳокама қилинадиган тадбирларга 1,1 миллиард доллар ва 10 триллион сўм йўналтирилаётганини ҳам таъкидлаган.
Маълум бўлишича, Хоразмда кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли шартларда 100 миллион доллар ажратилиши белгиланди. Бундан кўзланган мақсад 5,5 минг тадбиркорга кўмак берилган ҳолда, 50 мингта доимий иш ўрнини яратишдир.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56761
Жамият
55992
Жамият
51048
Жамият
//
Изоҳ йўқ