Қарши ва Тўрақўрғон нефть базалари раҳбарлари ишдан олинди

Сақлаш
15:19 / 11.12.2021 848 0

Фаолиятида камчиликларга йўл қўйган ва дебитор қарздорликни ҳисоботларда акс эттирмагани учун Қарши ва Тўрақўрғон нефть базалари раҳбарлари ҳамда ходимлари эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ўтказилган йиғилишда маълум қилган.

 

Қайд этилишича, нефть базаларида йил бошига нисбатан дебитор қарздорлик 2,4 баробарга ошгани, талон-тарожликлар, камомад ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланган. Катта миқдорда қарздорлик Жиззах, Бухоро, Мароқанд, Қарши, Андижон ва Гулистон нефть базаларда сақланиб қолинаётгани маълум қилинди.

 

Жумладан, Мароқанд нефть базаси томонидан ўтган давр мобайнида тўловсиз истеъмолчиларга етказиб берилган нефть маҳсулотлари эвазига ҳосил бўлган дебитор қарздорлик ҳисоботларда яширилган.

 

Қарши нефть базаси томонидан эса ўтган давр мобайнида тўловсиз истеъмолчиларга етказиб берилган нефть маҳсулотлари эвазига ҳосил бўлган дебитор қарздорлик ҳисоботларда яширилган. Ноябрь ойида эса 32,7 млрд сўмлик дебитор қарздорлик ҳисоботларда акс эттирилган. Мазкур ҳолат бўйича Қарши нефть базаси директори Б.Маҳмудов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дейилади хабарда.

 

Йиғилишда шунингдек, Тўрақўрғон нефть базасининг фаолияти ҳам жиддий танқид қилинди. Унга қарашли АЁҚШда 2 млрд сўм маблағнинг ўз вақтида кирим қилинмай келингани ортидан нефть база раҳбари, иқтисодий масалалар бўйича унинг ўринбосари, бош бухгалтер эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//