Жамият
29 февраль куни ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчиси бошланғич синфда ўқийдиган ўғил ва қиз болаларни дўппослагани акс этган видео тарқалганди. Ушбу видео юзасидан терговга қадар текширув бошланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Қайд қилинишича, Хоразм вилояти, Хонқа туманидаги 36-сон мактабнинг бошланғич таълим Меҳнат фани ўқитувчиси М.А. 23-февраль куни 1-А синф ўқувчиларини, жумладан, 2016 йилда туғилган қиз бола ва 2 нафар ўғил болани дарс пайтида назорат ишини тўғри бажармаганлиги учун калтаклаган.
26-февралда ўқитувчининг бундай ноқонуний ҳаракатлари юзасидан Хонқа тумани ИИБ терговга қадар текширув бошлаган. Ўқувчиларга нисбатан судга оид тиббий экспертиза, ўқитувчига нисбатан судга оид психиатрия экспертизаси тайинланган.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ