Жамият
«O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» Самарқанд – Тошкент – Самарқанд йўналиши бўйича қўшимча қатновлар қўйилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 8, 9, 10 март кунлари 775/776-сонли Самарқанд – Тошкент – Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли «Самарқанд – Тошкент» йўналиши
- Самарқанд 11:11 – Тошкент 13:26
776-сонли «Тошкент – Самарқанд» йўналиши
- Тошкент 13:51 – Самарқанд 16:05
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни нафақат темирйўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда харид қилиш мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77901
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ