Жамият
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 142-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси мактабга қалбаки қурол билан келгани ҳақида хабар тарқалди.
Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг расмий муносабатига кўра, Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли умумтаълим мактаби 8-«Б» синф ўқувчиси И.А. ҳақиқатдан ҳам мактабга ўйинчоқ тўппонча кўтариб келган. У қуролни белига қистирганча синф доскаси олдида суратга тушган ва уни ўз Instagram саҳифасига жойлаштирган. Кейинчалик бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларига ҳам тарқалган мазкур фотосурат муҳокамаларга сабаб бўлган.
Шундан сўнг мактаб маъмурияти томонидан «Оққўрғон» МФЙ инспектори ва ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Ўқувчининг онаси ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47-моддасига асосан жавобгарликка тортилган. Ўқувчининг ўйинчоқ тўппончаси эса маҳалла инспектори томонидан олиб қўйилган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ