Маданият
Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар бахши (Рўзимбой Норматов) 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги хабар берди.
Хоразм бахшичилик, достончилик мактабининг йирик намояндаларидан бири бўлган Рўзимбой (Қаландар бахши) Норматов 1951 йили 15 июнда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. 1990 йили Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган.
Қаландар бахши «Авазхон» фольклор этнографик ансамбли бадиий раҳбари сифатида кўп йиллар фаолият юритган. «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам», «Тоҳир ва Зуҳра», «Саётхон ва Ҳамро», шунингдек, «Гўрўғли» туркумидан «Бозиргон», «Авазхон», «Хирмондали» каби достонларни юксак маҳорат билан куйлаган.
Рўзимбой Норматов 2001 йили «Ўзбекистон халқ бахшиси» унвони билан тақдирланган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77665
Жамият
56686
Жамият
55906
Жамият
50959
Жамият
//
Изоҳ йўқ