Жамият
28 февраль куни Бухоро давлат тиббиёт институтининг Ҳиндистонлик талабаси вафот этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, кеча талабанинг соғлиғи ёмонлашган. У бу вақтда талабалар турар жойидаги ўз хонасида бўлган. Зудлик билан тез тиббий ёрдам чақиртирилган ва талаба Бухоро вилояти Юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган.
Кўрсатилган зарур тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамасдан, Ҳиндистон Республикаси фуқароси Навас Насмел вафот этган.
РСТEИАМ Бухоро филиали томонидан тақдим этилган дастлабки ташхисга кўра, унинг вафот этишига икки томонлама ўпкаларнинг тотал пневмонияси натижасида юзага келган ўткир нафас етишмовчилиги сабаб бўлган.
«Ўз вақтида маъмурият томонидан Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамда талабанинг яқинлари хабардор қилинди», – дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2003 йилда туғилган Ҳиндистон Республикаси фуқароси институтнинг иккинчи курс талабаси бўлган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ