Жамият
«Замин» фондининг хабарига кўра, Тошкент шаҳри ва 7 вилоятга 8 та автоматик станция олиб келинган. Улар Тошкент шаҳри ҳамда Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига ўрнатилади.
Гидрометеорология хизмати агентлиги ва «Замин» фондининг қўшма лойиҳаси асосида ҳаво сифатини мониторинг қилувчи 8 та станция олиб келинди. Улар Тошкент шаҳри ҳамда Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига ўрнатилади.
Бу «Замин» фонди ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг «Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш» қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилган.
Қайд этилишича, ускуналар созланиб, тест синовлари якунлангач, ягона маълумотлар базасига уланади. Шунингдек, Гидрометеорология хизмати агентлигининг ҳудудлардаги ходимлари ўқитилади.
Станциялардан олинган маълумотлар мониторинг.метео.уз миллий платформасига узатиб борилади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ