Жамият
28 февраль куни Сенатда бўлиб ўтган Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида ИИВнинг 2023 йилда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси борасида олиб борган ҳамкорликдаги ишлари юзасидан ахбороти эшитилди.
Ахборотга кўра, 2023 йилда содир этилган умумий жиноятларнинг 82,7 фоизи фош этилган, қидирувдаги 7 563 нафар шахс ушланган, бедарак йўқолган 450 нафар шахс топилган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиб содир этилган 6 455 та жиноят аниқланган.
Маълум бўлишича, ўтган йили 9 442 та маҳалладан 2 972 тасида ёки 31,5 фоизида жиноят содир этилмаган. Жиноятлар кўпайган 2 298 та ёки 24,3 фоиз маҳалла «қизил» тоифага киритилган.
Ижтимоий кўмакка муҳтож 6 634 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилган, қарийб 11 минг нафарига тиббий, моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилган.
Тазйиқ ва зўравонликка учраган 40 минг нафардан ортиқ хотин-қизга ҳимоя ордери берилган. Оилалар мустаҳкамлигини сақлаш мақсадида ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида 17 327 та оила ярашган, оилавий муаммолар ва зўравонликка дуч келган 1 450 нафар хотин-қиз Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жойлаштирилган.
Хабарда ёзилишича, жами жиноятлар сони мамлакат бўйича ҳар 100 минг аҳолига 289 тадан тўғри келган. Ушбу салбий кўрсаткич Тошкент шаҳрида 735 тани, Тошкент вилоятида 415 тани, Сирдарёда 378 тани, Фарғонада 328 тани ташкил этган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ