Жамият
«Юксалиш» ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари кўмагида Ўзбекистоннинг жамоатчилик фикри етакчилари Топ-40 рейтингини тузди. Бу ҳақида «Юксалиш» ҳаракати матбуот хизмати хабар берди.
Унда ёзилишича, рейтингга мамлакат ахборот маконида фикрлар хилма-хиллигини таъминлашга, миллий контент яратишга ҳиссасини қўшиб келаётган журналистлар, блогерлар, ҳуқуқшунослар, иқтисодчилар-у сиёсатчилар ва бошқа жамоатчилик фаоллари киритилган.
Шунингдек, рўйхатга киритилганларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги ҳам инобатга олинган.
Жумладан, жамоатчилик вакилларининг обуначилари ҳақида ҳам эслатиб ўтилган.
«Рейтингга киритилганларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари обуначилари сони 20 млн. дан зиёд (уникал фойдаланувчилар 7-7,5 млн), эълон қилган материалларининг ойлик қамрови 45 миллиондан ошади», – дейилади хабарда.
Рейтингни шакллантириш 2 босқичда олиб борилган. Биринчи босқичда онлайн сўров ўтказилган.
Сўровнома иштирокчилари қуйидаги жиҳатлардан келиб чиқиб, жамоатчилик фикрини шакллантираётган бештадан номзод таклиф қилган:
- Жамоатчилик орасида, ОАВда, ижтимоий тармоқларда фаоллиги ва таниқлилиги;
- Долзарб мавзуларни омма эътиборига кўтариб чиқиши, муҳокама қилиши ва ечим таклиф қилиши;
- Жамият ривожига ҳисса қўшиши, ижобий ўзгаришлар ташаббускори бўлиши;
- Жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватланиши, уларнинг ишончини қозонганлиги.
Иккинчи босқичда таклиф қилинган номзодлар экспертлар томонидан таҳлил қилинган. Жумладан, уларнинг фикрларидан иқтибос олинганлик индекси, материалларининг қамрови ва изоҳлар сони, миллий ва хорижий ОАВларда тилга олиниши баҳоланган. Номзодларнинг мутахассислиги, йўналиши бўйича билим даражасига, тажрибасига ҳам таянилган.
Маълумот учун, Аброр Мухтор Алий, Мубашшир Аҳмад рейтингдан жой олмаган. Бунга матбуот хизмати қуйидагича изоҳ берган:
«Таклиф этилган номзодлар билан бир қаторда катта аудиторияга эга бўлган диний мавзуларни ёритувчи блогерлар, жумладан Аброр Мухтор Алий, Мубашшир Аҳмад ва бошқаларнинг номзодлари ҳам экспертлар томонидан илгари сурилди. Тадқиқот жамоатчилик орасида ижтимоий, сиёсий ҳамда иқтисодий масалаларни кўтараётган ва илгари сураётган фикр лидерлари орасида ўтказилганлиги сабабли, диний йўналишдаги фаоллар рейтингга киритилмади».
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ