Бу йил Суперлигада 66 нафар хорижлик футболчи тўп суради

Сақлаш
22:30 / 28.02.2024 1039 0

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси маълумотига кўра, жорий йилги футбол мавсуми учун клубларимиз 22 та мамлакатдан 66 нафар хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказган.

 

Легионер футболчиларнинг кўпчилиги сербиялик.

 

Маълумот учун, бу мамлакатнинг 13 нафар футболчиси бу йил миллий чемпионатимизда тўп суради.

 

Шунингдек, Грузия(9), Черногория (7), Тожикистон (5), Россия(4) давлатларидан келган футболчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Беларус ва Хорватиядан эса 3 тадан футболчи трансфер қилинган.

 

Шу билан бирга, Шимолий Македония, Украина, Қирғизистон, Босния ва Эроннинг 2 нафардан футболчилари ҳам клубларимиз томонидан сотиб олинган.

 

Гана, Бразилия, Испания, Нигерия, Латвия, Либерия, Сурия, Япония, Руминия, Молдова мамлакатлари ҳиссасига 1 нафардан хорижлик футболчи тўғри келади.

 

Таъкидлаш лозим, легионерларнинг 7 нафари дарвозабон, 14 нафари ҳимоячи, 16 нафари ярим ҳимоячи, 10 нафари қанот ярим ҳимоячиси, 19 нафари ҳужумчи ҳисобланади.

 

Бу йил Суперлигада ўйнайдиган легионер футболчиларнинг умумий трансфер суммаси 18 миллион 550 минг еврони ташкил этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//