Жаҳон
Маълум бўлишича, Саудия Арабистони ташриф буюрувчилар ва аҳолини 2024 йилги Ҳаж зиёратига зарур рухсатномаларсиз қатнашишдан огоҳлантирган. Тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни юмшатиш мақсадида эса қаттиқ жазо чоралари жорий этилган.
Маълумотларга кўра, ҳукумат Ҳаж зиёрати қоидаларини бузган шахсларга нисбатан жазо чораларини аллақачон белгилаган. Жумладан, зарур рухсатномаларсиз ҳаж қилиш ноқонуний ҳисобланади ва айнан мана шу тартибни бузган фуқаролар 50 минг риал тўлайди. Тегишли рухсатномасиз зиёратчиларни олиб келаётган шахслар ҳам 50 минг риалгача жаримага тортилади.
Бундай қонунбузарликларда айбдор деб топилган чет эллик фуқаролар эса олти ойлик қамоқ билан жазоланади. Шунингдек, қамоқ муддати тугагач, Саудия Арабистонидан депортация қилинади. Бундай шахслар учун 10 йил давомида мамлакатга кириш тақиқланади.
Шу билан бирга, қоидаларни бузганлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка кўрсатилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ