Спорт
«Praguye Chess Festival 2024» турнирида Абдусатторов 5 поғона юқорилаб, 2753.5 рейтинг билан 10-ўринни эгаллади.
19 ёшли спортчимиз эришган бундай натижани ҳали бирорта ўзбекистонлик шахматчи қайт этмаган.
У сўнги турда юқори балл олганлар учлигига ҳам кирган. Нодирбек бу кўрсатгич билан 5 карра жаҳон чемпиони Вишванатан Анандни ортда қолдирган.
Маълумот учун, 33 ёшли норвегиялик шахматчи Магнус Карлсен 2830.0 рейтинг билан пешқадамликни сақлаб турибди. Ундан кейинги ўринни 31 ёшли АҚШлик спортчи Фабиано Каруана эгаллаган. Кучли учликни яна бир АҚШлик шахмат устаси, 36 ёшли Ҳикару Накамура якунлаган.
Таъкидлаш лозим, Абдусатторов топ-10 таликда энг ёши кичик шахматчи ҳисобланади.
Мусобақада ёш шахматчилардан бири бўлган Жавоҳир Синдаров (18 ёш) ҳам қатнашмоқда. У жадвалнинг 35 поғонасидан жой олган(2701.0 рейтинг).
Эслатма! «Praguye Chess Festival 2024» турнирида жаҳоннинг энг кучли 100 нафар шахматчилари куч синашмоқда.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ