Жамият
Бугун, 28 февраль куни Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Маълум қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсад қилинган.
Жумладан:
- Миробод тумани: «Файзобод» ва «Оқ уй» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Учтепа тумани: «Қорёғди» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Олмазор тумани: «Аҳил», «Гулзор», «Мояриқ», «Иброҳим ота» ҳамда «Мискин» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56761
Жамият
55992
Жамият
51048
Жамият
//
Изоҳ йўқ