Жамият
Аниқланишича, улар навбат талашишган. Жиддий жароҳат олганлар ҳам бор.
Маълум бўлишича, воқеа 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.
Видеода йиғилган «оломон» бир шахсни тепиб, ҳушидан кеткизган. Ҳозирда унинг аҳволи қандайлиги номаълум.
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олинган. Ҳозирда ҳудудий ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Натижаси бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади ва жамоатчиликка ахборот берилади», – дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ