Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда автоҳалокатга учраган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

Сақлаш
23:30 / 10.12.2021 909 0

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида 9 декабрь куни ўзбекистонликлар бўлган автобус «КамАЗ»га тўқнашди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд қилинишича, Агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонаси ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилот вакиллари билан алоқа ўрнатди.


Маълум бўлишича, йўл транспорт ҳодисаси вақтида автобусда кетаётган 22 йўловчининг 13 нафари Россияга мустақил равишда ишга борган Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олгани сабабли 5 нафар Ўзбекистон фуқароси Нижний-Новгород вилояти М.Владимирский номидаги шаҳар тез тиббий ёрдам касалхонасига ётқизилган.


Ушбу автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олган юртдошларимизнинг аҳволи қониқарли бўлгани сабабли тегишли тиббий хизмат кўрсатилгандан сўнг, шу куннинг ўзида уларга касалхонадан жавоб берилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//