Жамият
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси мазкур дори воситаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ва тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат берилмаганини маълум қилган.
Ижтимоий тармоқларда «Farengoforte» савдо номидаги «спрей» ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ турли видеолар тарқалиши ортидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази кенг жамоатчиликни ҳушёрликка чақирди.
.jpg)
«Марказ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублигидан, мулкчилик ва бошқарув шаклидан қатъий назар) барча ташкилотлар ва юртдошларимизни огоҳликка чақириб, «Farengoforte» маҳсулотини реализация қилмаслигини сўрайди», дейилади хабарда.
ССВ, шунингдек, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларини, рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг эса ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланишдан сақланишга чақирмоқда.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ