Жамият
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, бахтсиз ҳодиса 25 февраль куни, соат тахминан 10:30 ларда Бойсун туманининг «Дуоба» маҳалласида содир бўлган.
Маълумотга кўра, маҳаллада яшовчи Ж.Х. (1980 йилда туғилган, эркак) ва унинг уч нафар вояга етмаган фарзанди — бир ўғил (2013 йилда туғилган) ва икки қизи (2016 ва 2018 йилларда туғилган) яшаш уйида ухлаб ётган вақтида темирдан ясалган қўлбола печдан чиққан ис гази туфайли димиқиб, воқеа жойида вафот этган.
Эркакнинг турмуш ўртоғи З.Н. (1986 йилда туғилган) ва 2008 йилда туғилган яна бир қизи эса туман тиббиёт бирлашмасига қарашли жонлантириш бўлимига ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 4-фарзанди ҳам 27 февраль куни, соат 10:45 ларда туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ