Маънавиятга масъул 10 минг нафар ходим ўқитилади

Сақлаш
16:17 / 27.02.2024 764 0

Жорий йилнинг 26 февраль куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида онлайн ва офлайн тизим асосида “Маънавият ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак” шиори остида 32 соатлик малака ошириш ўқув курси ташкил этилди.

 

 

Маълумот учун, Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги “Республикада Маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида”ги 50-сонли баёни ижроси юзасидан барча вазирлик идоралар тизимидаги маънавиятга масъул бўлган 10 минг нафар ходимларни маърифий тарғибот бўйича ўқитиш белгиланган.

 

 

Ушбу баён ижроси юзасидан Институт томонидан малака оширишни ташкил этиш бўйича ўқув режа ва дастур ишлаб чиқилиб, барча вазирлик идораларга юборилди.

 

 

Ҳозирда Мудофаа вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларида маънавий-маърифий соҳа бўйича фаолият юритаётган масъул ходимлари учун ўқув курслари ташкил этилмоқда.

 

 

Малака ошириш ўқув курслари етук малакали мутахассислар томонидан мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган янги босқичдаги ислоҳотлар ва уларнинг мазмун моҳияти, “Ўзбекистон—2030» стратегияси, 2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» мазмун-моҳияти, ташкилотда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, ижтимоий ахлоқ ва янгиланаётган жамият, раҳбар маънавияти ва касб этикаси, маънавий тарғибот таъсирчанлигини ошириш йўллари, миллий ғоянинг Ўзбекистон тараққиётдаги ўрни, маънавий-маърифий ишларнинг ҳолати, жамият барқарорлигига салбий таъсир этувчи таҳдидлар ва уларни бартараф этиш омиллари, маънавият секторини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар каби мавзуларда ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//