Жамият
Ўзбекистонда ҳозирги вақтда истеъмолчиларнинг сувдан дебитор қарздорлиги 954 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» ахборот хизмати маълум қилди.
Қарздорликнинг 767 миллиард сўми жисмоний истеъмолчиларга, 186 миллиард сўми юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келяпти.
Хабарига кўра, жорий йилнинг январь ойи ҳолатида дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича судларга жами 13,6 миллиард сўмлик даъво аризалари киритилган. Республика бўйича судларга энг кўп даъво аризалари Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти сув таъминоти корхоналари томонидан чиқарилган.
«Ўзсувтаъминот» ва ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан жорий йил бошидан буён ўтказилаётган махсус тадбирлар давомида 696 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, жами етказилган зарар 5,5 миллиард сўмни ташкил этади.

Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ