“Док-1 макс иши”: вафот этган ва ўта оғир аҳволдаги ҳар бир бола учун 1 млрд сўмдан маънавий зарар ундирилади

Сақлаш
21:50 / 26.02.2024 975 0

Хабарингиз бор, «Док-1 макс иши» бўйича суд ҳукми эълон қилинган эди.

 

Ҳукмга асосан, судланувчилар Сингх Равендра Пратап, Н. Мирзаахмедова, С. Кариев, А. Азимов, Н. Мусаев, Ш. Шодманов ва Ж. Эркинийдан солидар тартибда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситаларидан заҳарланиб, вафот этган 68 нафар марҳум ва 4 нафар соғлиғи ўта оғир аҳволдаги боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 1 млрд сўмдан, соғлиғининг аҳволи қониқарли бўлган 4 нафар боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 500 млн сўмдан ҳамда соғлиғи яхшиланган 8 нафар боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 200 млн сўмдан маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

 

Судланувчи Ш. Шодмановдан олган пора миқдори қиймати – 881 млн 814 минг сўмни, судланувчилар А. Азимов ва Н. Мусаевдан солидар тартибда – 93 млн 810 минг сўмни давлат фойдасига ундириш белгиланди.

 

Сингх Равендра Пратап, Б. Камбаралиев ва Э. Мирзаахмедовдан солидар тартибда 5 млрд 420 млн 177 минг 400 сўм солиқ қарздорлиги давлат фойдасига ундириладиган бўлди.

 

“Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчилар ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида апелляция тартибида ёки ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар судига шикоят бериши, прокурор протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади”, дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//