2040 йилга келиб Ўзбекистонда энг хавфли даражадаги сув танқислиги юз беради

Сақлаш
17:19 / 26.02.2024 745 0

Тахминларга кўра, 2025 йилда дунё аҳолисининг ярми сув танқислигига учраган ҳудудларда яшаши мумкин.

 

Дунё ресурслари институти маълумоти бўйича, 2030 йилда 700 миллионга яқин одам кучли сув танқислигидан қийналади.

 

2040 йилга бориб Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда 80 фоиздан ортиқ аҳоли сув танқислигидан азият чека бошлайди.

 

Аслида сув танқислигидан ҳеч бир давлат қутилиб қололмайди. Келажакда бутун дунё сув танқислигидан қийналади. Бу бир қатор омилларга боғлиқ, масалан, инфратузилма ва сув тақсимлашдаги хатоликлар, ресурснинг ифлосланиши, можаролар ёки сув ресурсларидан нотўғри фойдаланиш.

 

 

Юқоридаги харитада тўқ қизил рангда берилган давлатларни кўриб турибсиз. Бу давлатлар 2040 йилга бориб 80 фоиз аҳолиси сув танқислигига дуч келадиган давлатлар ҳисобланади. Улар дунё бўйича сув танқислиги муаммоси бор энг хавфли ҳудудлардир. Ачинарлиси эса, уларнинг ичида Ўзбекистон ҳам бор.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//