Жамият
Маълум бўлишича, воқеа Шаҳрисабз шаҳар 1-сонли ўрта умум таълим мактабида бўлиб ўтган. Унда маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Кенжаев дарс вақтида ўқувчилар дарсга кирмасдан қор ўйнаганларини кўрган. Ўқитувчи ўқувчиларни мактаб ҳовлисидан дарсга киришларини сўраган ва синфхонага киргизмоқчи бўлган.
Мазкур ҳолатдан норози бўлган 10-«Ф» синф ўқувчиси Ж. Боқиев Ш.Кенжаевга қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг директор ўринбосари ўқувчини хонасига олиб кириб гаплашган ва уни урган. Бу вазиятда Ж. Боқиев ҳам қаршилик кўрсатган ва Ш.Кенжаевнинг юз қисмига мушт туширган.
Шундан сўнг Ш.Кенжаев вилоят ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.
«Ҳозирги кунда ўқувчи ҳам, ўқитувчи ҳам шифохонага ётқизилган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади шаҳар ҳокимлиги хабарида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77746
Жамият
56721
Жамият
55942
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ