Қашқадарёда блогер 10 суткага қамалди

Сақлаш
15:04 / 26.02.2024 711 0

TikTok ва YouTube платформаларида Сардор гангстер тахаллуси билан чиқишлар қилган Сардор Сафарбоев 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти судларининг матбуот хизмати хабар берди.



Қайд қилинишича, 1998 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, вақтинча ишсиз, TikTok ва YouTube ижтимоий тармоғида Сардор гангстер тахаллуси билан чиқишлар қилиб келган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган С.Сафарбоев жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг 2024 йил 21 февралдаги қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 184-3-моддасида (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


23 февраль куни Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан С.Сафарбоевнинг шикояти апелляция тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//