«Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри» акцияси доирасида Тошкент шаҳридан 5 нафар фаол ёшлар ҳамда ота-оналари тақдирланди

Сақлаш
17:35 / 10.12.2021 877 0

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан «Халқлар дўстлиги» майдонида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Улуғ халқ қудрати жўш урган замон» шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди.

 

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда ўтказган «Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри» акцияси доирасида Тошкент шаҳридан 5 нафар фаол, интилувчан ғолиб ёшлар ҳамда ота-оналари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Танловда қуйидаги ёшлар ва уларнинг ота-оналари тақдирланди: 

 

1. Гулруҳбону Шокирова — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси. Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган амалиётда ўз салоҳиятини кўрсатиб, Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов томонидан «Ўзбекистон-Америка алоқалари ўрнатилганининг 30 йиллиги» эсдалик нишони ҳамда «Келажак бунёдкори» кўкрак нишони билан тақдирланган. Онаси: Малика Шокирова.

 

2. Хадича Имамназарова — Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси. «Опера ижрочилиги» йўналишида «Ниҳол» давлат мукофоти совриндори. Онаси: Мавжуда Имамназарова.

 

3. Абдумалик Халаков — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси. Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, икки карра Ўзбекистон чемпиони ҳамда Осиё чемпиони. Онаси: Нигора Якубова.

 

4. Аббосжон Шуҳратов — 110-ИДУМнинг 11-Г синф ўқувчиси. Онлайн олимпиадада 1-ўрин, информатикадан халқаро “Babyor” олимпиадасида 1-ўрин соҳиби, “Online Maktab Uzbekistan” иловаси ва “Colours” ўйини муаллифи. Онаси: Феруза Салимова.

 

5. Дилсора Назарова — Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси. Эришган ютуқлари: «Энг яхши нафис дизайн» республика танлови, «UzcharmStyle» кўрик-танлови ғолиби. Онаси: Лола Назарова.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//