Ўзбекистонда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади

Сақлаш
22:40 / 23.02.2024 1712 0

Ўзбекистонда 2024 йил якунигача 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади. Бу ҳақда президентнинг «Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонида белгиланди.

 

Фармонда хорижий инвесторлар иштирокида Тошкент, Қашқадарё, Бухоро, Наманган ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 2 700 МВт бўлган 6 та йирик қуёш электр станцияларини 2024 йил якунига қадар ишга туширишни таъминлаш топширилди.

 

Республикада «яшил иқтисодиёт»га ўтиш учун қулай шароитларни яратиш ва «яшил энергия» манбалари салмоғини ошириш мақсадида 2024 йил 1 апрелга қадар «яшил энергия» сертификатлари айланмаси бозор тамойиллари асосида йўлга қўйилиши белгиланди.

 

Шунингдек, халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тасдиқланиши лозим.

 

2024 йил 1 апрелдан бошлаб иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизими (МРВ) ва маълумотлар базаси босқичма-босқич йўлга қўйилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//