Спорт
Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида афсонавий спортчимиз Оксана Чусовитина ўзининг севимли таяниб сакраш баҳсларида финал йўлланмасини қўлга киритди, дея хабар берди ЎзА.
«Париж-2024» Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз эртага, 24 февраль куни ўтадиган баҳсларда иштирок этади.
Тўртта босқичдан иборат жаҳон кубогининг мазкур иккинчи босқич мусобақаларида 300 нафарга яқин гимнастикачилар ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Бугун, 23 февраль кунги мусобақаларда ҳамюртларимиздан Расулжон Абдураҳимов, Дилдора Орипова, Одина Робижонова, Абдулазиз Мирвалиев ва Ҳумоюн Исломов ўз чиқишларини амалга оширади.
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ