Жамият
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, 2023 йилнинг 1 декабридан тест синови босқичида 56 ва ундан юқори балл тўплаган номзодларнинг натижалари 3 ой давомида тизимда сақланиб, бошқа вакант ўрин учун танловларда қатнашиб, малака талабига тўғри келган тақдирда, ушбу босқичдан автоматик ўтиши белгиланган. Бу билан номзодларнинг ортиқча оворагарчилигига чек қўйилган ҳолда тест синовига келувчиларнинг сонини 4 бараварга қисқартириш мақсад қилинган.
Бироқ ҳозирда аксарият номзодлар 56 баллни қўлга киритиш учун бир нечта, ҳаттоки 40-50 тагача лавозимга ариза юбориб, бир кунда 5-10 маротабагача тест синовида қатнашишмоқда. Бу эса танлов тизимидаги адолат мезонларининг бузилишига сабаб бўлмоқда.
АРГОС хабарида ёзилишича, жорий йилнинг 4 мартидан бошлаб махсус ваколатли орган томонидан танлов тизимига ўзгартириш киритилиб, эндиликда номзодлар вакант ўринни эгаллаш учун бир вақтнинг ўзида 5 тагача лавозимга ариза йўллашлари мумкин бўлади.
Мазмунан олганда, хабарда «номзод кўпи билан 5 та жойга ариза юбориши мумкин» дейилмоқда.
Агар номзоднинг вакант лавозимга йўллаган аризаларидан бири асосли равишда ташкилот ёки номзоднинг ўзи томонидан рад этилган тақдирда, бошқа вакансия учун танловга ҳужжат юбориш имкониятига эга бўлади.
Яъни, ҳар бир якунига етган танловдан сўнг номзодда бошқа вакансияга ариза юбориш имконияти сақланиб қолади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77665
Жамият
56686
Жамият
55906
Жамият
50959
Жамият
//
Изоҳ йўқ