Жамият
Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан "Халқлар дўстлиги" майдонида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан "Улуғ халқ қудрати жўш урган замон" шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Олимлар, шоир ва ёзувчилар, санъат ва маданият намояндалари иштирокидаги тантанали тадбир аввалида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов сўзга чиқди:
— Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини қабул қилиш тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кунни ёши улуғлар ҳаяжон билан эслайди. Бу инсоният оламида буюк тарих, буюк маданият яратган халқ ва миллатнинг жони руҳига туташ орзу-умидлар, орзу мақсадлари мужассамидир. Мадҳия миллатнинг миллий ғояси кабидир. Юксак орзу-мақсадлари ифода этилган қалб қўшиғи, юксалиш алёридир. Бу ифтихор, бу руҳ, азми шижоат ифодасидир. Бунда мардлик мужассам.
Келинг, азиз ёшлар! Ўзимизга бир савол бериб кўрайлик. Нима учун давлат раҳбаримиз иштирок этган олий даражали учрашувларда, юртимиз вакиллари қатнашадиган сиёсий-иқтисодий, маънавий-маърифий учрашувларда давлатимиз байроғи баланд кўтарилиб, мадҳиямиз янграганда, қалбларимиз жумбушга келади? Нима учун ватанимиз спортчилари юртимиз байроғини юксакларга кўтариб, мадҳиямиз баралла янграганда, кўзимизда ёш билан уларни бағримизга босгимиз келади. Нега деганда, мазкур қўшиқ бу ёруғ дунёда Ўзбекистон деган қутлуғ диёр борлигини ифода этади, – деди у.
Тадбир доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда ўтказган «Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри» акцияси доирасида ҳар бир ҳудуддан аниқланган 5 нафардан энг фаол, интилувчан ғолиб ёшлар ҳамда ота-оналари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган «Ватаним мадҳиясини куйлайман» энг яхши видеолавҳалар танлови ғолибларига ҳам мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг ҳарбий оркестрлари, профессионал хор жамоалари, эстрада хонандалари ижросидаги Ватанни тараннум этувчи гўзал куй-қўшиқлар, таниқли шоир тилидан янграган шеърлар байрам шукуҳига янада кўтаринкилик бахш этди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Республика Маънавият ва маърифат марказининг бўлим ва бўлинмалари иштирокида Ўзбекистон Давлат мадҳияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий кечалар ўтказилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ