Жамият
«Оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра:
Фуқаролар йиғинига – хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёхуд бундай ишларга мойил бўлган шахсларни аниқлашда, ушбу шахслар билан олиб бориладиган профилактика ишларида иштирок этиш ваколати;
Фуқаролар йиғини раисига – тазйиқ ва зўравонликка учраган ҳамда бу ҳақда мурожаат қилган хотин-қизларни ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни белгилаш, мазкур фактлар тўғрисида тегишли аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига ҳамда ички ишлар органларига зудлик билан хабар бериш ваколати берилди.
«Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра:
Меҳнат органлари томонидан оилавий муаммоларга ва зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва касбга йўналтиришга кўмаклашиш;
Соғлиқни сақлаш органлари томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ва уларнинг болаларига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни бепул даволаш чоралари кўрилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ