«Ватаним мадҳиясини куйлайман!» танлови ғолиблари эълон қилинди

Сақлаш
13:01 / 10.12.2021 1854 1

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан «Ватаним мадҳиясини куйлайман!» шиори остида танлов эълон қилинган эди.

 

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар  томонидан «Халқлар дўстлиги» майдонида ўтказилган «Улуғ халқ қудрати жўш урган замон» шиори остидаги тантанали байрам тадбири доирасида ушбу танлов ғолиблари эълон қилинди.

 

4 та номинация бўйича ғолиблар ва рағбатлантирувчи ўрин эгалари билан танишинг:

 

«Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган оила»

1-ўрин – Нишоновлар оиласи (Наманган вилояти Уйчи тумани);

2-ўрин – Каримовлар оиласи (Фарғона вилояти Фарғона шаҳри);

3-ўрин – Шариповлар оиласи (Сурхондарё вилояти Шеробод тумани).

Рағбатлантирувчи мукофот:

Режаббоевлар оиласи – Наманган вилояти Давлатобод тумани.

 

«Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган мактаб»

1-ўрин – Жиззах вилояти заиф эшитувчи болалар махсус мактаб-интернати;

2-ўрин – Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманидаги 2-умумтаълим мактаби;

3-ўрин – Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги 135-умумтаълим мактаби.

Рағбатлантирувчи мукофот:

Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 3-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби;

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 9-умумтаълим мактаби;

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 195-умумтаълим мактаби.

 

«Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган гуруҳ»

1-ўрин – Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи танкчилар батальони;

2-ўрин – Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантлари;

3-ўрин – Фарғона вилояти қирғиз миллий маданият маркази вакиллари.

 

«Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган меҳнат жамоаси»

1-ўрин – Ички ишлар вазирлиги жамоаси;

2-ўрин – Марказий ҳарбий округга қарашли ҳарбий оркестр;

3-ўрин – Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 8-умумтаълим мактаби жамоаси.

Рағбатлантирувчи мукофот:

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 13-болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Темурбеклар мактаби жамоаси;

Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 83-умумтаълим мактаби жамоаси.

 

Эслатиб ўтамиз, ғолибларга 1-ўрин учун телевизор, 2-ўрин учун ноутбук, 3-ўрин учун планшет, шунингдек, рағбатлантирувчи ўрин эгаларига эсдалик совғалари топширилади.

 

1 Изоҳ

Гулмира

06:01 / 01.01.1970

Мукофотлар муборак бўлсин,азиз ватандошлар!!!

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//